Халқ табобати хазинасидан жавоҳирлар, Ўлжабоева Н., 2009


Халқ табобати хазинасидан жавоҳирлар, Ўлжабоева Н., 2009.

Учебник на узбекском языке.

   Қулингиздаги тўпламда даволаш да халқ табобати ам алиётида асрлар давомида қулланиб келинаётган ўсимликлар, табиий неъматлар ва беозор омиллар ҳақида бой ва қимматли маълумотлар жамланган.
Ушбу китобда инсон саломатлигини сақлаш, касалликларнинг, олдини олиш ҳамда даволаш нинг анъанавий усул ва тавсиялари кенг ёритилган.

Халқ табобати хазинасидан жавоҳирлар, Ўлжабоева Н., 2009


АСАБИЙЛИК.
Асабийлик, невроз — узоқдавом этган руҳий кечинмалар натижасида асаб тизими фаолиятининг бузилишидан келиб чиқадиган руҳий хасталиклар. Невроз - анча кенг тарқалган касалликлардан бўлиб, асаб тизимининг заифлиги туғма ёки т]урмушда орттирилган кишиларда осонроқ вужудга келади. Асаб тизимининг туғма кучсизлиги онадаги ҳомиладорлик токсикози ва туғиш патологиясига, турмушда орттирилгани эса илк гудаклик давридаги турли шикастлар ва бошдан кечирилган касалликларга боғлиқбўлиши мумкин. Асаб тизимининг кучсиаланишида ва невроз пайдо бўлишига имкон яратадиган хусусиятлар юзага келишида болани гудаклик давридан нотўғри тарбиялаш ҳам сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда болага тарбия беришда ота-она, тарбиячилар томонидан унинг эрки чегараланиб, ҳаётга, атроф-муҳитга қизиқишлари қўполлик билан поймол қилинади, унинг меҳри туи]ган нарсаларга бефарқ, менсимай қаралади. Болада ҳадик, қўрқомик, уятчанлик, ўзига ишонмаслик, журъатсизлик сингари салбий ҳолатлар пайдо бўлади. Характсридаги бундай хусусиятлар теваракатрофдаги шароитларга мослашишини қийинлаштириб, невроз пайдо бўлишига имкон яратади.

Айрим ҳолларда болани «оиланинг арзандаси» қилиб ўстириш унинг дуркун, шижоатли ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Боланинг қар қандай шўхликларига рухсат бериш, барча истаклари бажо келтирилиши, ҳар қандай қилиқларига, эр кал и клари га, инжимикларига тасанно айтиш, уни ўта қобилиятли, чиройли, ажойиб бола деб мақташ, эркалаш гудакда ўзига бино қўйиш, бошқаларга бсписандлик белгиларининг шаклланишига олиб келади. Бундай болалар аввало инжиқ, чидамсиз, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб вояга етишади, одамлар билан муомала маданиятини билишмайди, ҳаётга, жамоага сингишиб кетолмайдилар. Айни пайтда болаларга ортиқча қаттиққўллик қилиш ҳам унинг табиатига салбий таъсир кўрсатади, у қагъиятсиз, ваҳимачи бўлиб қолади, бу хусусиятлар унинг атроф-муҳитга уйғунлашувини қийинлаштиради.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Халқ табобати хазинасидан жавоҳирлар, Ўлжабоева Н., 2009 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: :: ::


Следующие учебники и книги:
Предыдущие статьи:


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-06-19 00:26:39