Ўзбек болалар адабиёти антологияси, Жилд 2, Наср, Эргаш О., 2017

Ўзбек болалар адабиёти антологияси, Жилд 2, Наср, Эргаш О., 2017.

Учебник по литературе на узбекском языке.

Фрагмент из книги:
Кул Тегин ва Билга Хоқон ёдномалари, «Китоби дада Қўрқут», «Девону луғотит турк», «Қобуснома», «Қутадғу билиг» каби тарихий-бадиий манбалар узбек болалар адабиёти бой тарихга эга эканлигидан, унинг илк намуналари «ўзбек» деган атаманинг юзага келишидан кўп замонлар илгари аллалар, овутмачоқлар, эркалатмалар, санамалар, олқишлар, қарғишлар, кўшиқлар, топишмоқлар, мақоллар, чўпчаклар шаклида мавжуд бўлганидан дарак беради. Ҳатто эрамиздан олдин яшаб ўтган Геродот ва Полиэн каби грек тарихчиларининг Ўрта Осиё ҳудудларида Широқ ва Тўмарис ҳақидаги тарихий афсоналарнинг кенг тарқалганлигига доир маълумотлар бор. Бу эса ватанпарварлик, жасурлик, ростгўйлик, келажакка ишонч ва эътиқод, авлодаждоддарга садоқат туйғулари билан боғлиқ фарзанд тарбияси бани башарнинг ибтидоий даврларидан бизга мерос бўлиб келганлигига мисол бўла олади. Мазкур афсоналар билан бир қаторда сўнгги даврларда яратилган пандномалар, ахлоқийдидактик достонлар, қиссалар, афсона ва ривоятлар ўтган асрнинг бошларида кўпгина қардош халқларда бўлгани каби бадиий адабиётнинг махсус тарбияга йўғрилган бу соҳаси болалар адабиёти сифатида шаклланишига асос бўлди.

Ўзбек болалар адабиёти антологияси, Жилд 2, Наср, Эргаш О., 2017


ШУМ БОЛА.
... Шундай қилиб, бу фалокатли ишни Йўлдош бошлади. Ма-ҳалланинг бир туда ўспирин болалари Лайлакмачитнинг жидов-хонасига йиғилиб, ошиқ ўйнамоқда эдик. Мен бугун жуда кўп ютган эдим. Олача яктагимнинг чўнтаги, енгим, липпам ошиққа тулиб кетган эди.
— Болалар қанда, ошиқлар манда, — деб севинч билан қич-қирмоқда эдим. Худди шу орага Йўлдош шилқим суқилди-ю, иш-нинг пачавасини чиқарди. У бари моғорлаб кетган сурп яктаги-нинг этаги билан бурнини арта-арта тапира бошлади:
— Болалар, ҳалфана қиламизми?
— Бўпти, қиламиз.
— Қаерда?
— Ризқи халфанинг кўчиб кетган ҳовлисида.
— Бўпти.

Халфанага палов қилмоқчи бўлдик. Масавур оталиқнинг наби-раси Омонбойнинг ўғли Ҳуснибий ошпаз бўладиган бўлди. Қозон, чўмич, туз, қалампир, сув — ундан, қолган масаллиқларини шу йўсинда тақсим қилдик: гуруч билан сабзи — Йўлдошдан. Гўшт — Абдулла дўлвордан. Ёғ — мендан.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Ўзбек болалар адабиёти антологияси, Жилд 2, Наср, Эргаш О., 2017 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: :: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-03-27 23:53:10