Дориан Грейнинг портрети, Роман, Уайльд О.

Дориан Грейнинг портрети, Роман, Уайльд О.

Учебник на узбекском языке.

  Оскар Уайльд (1854-1900) шоир, адиб, драматург сифатида инглиз адабиётида ёрқин из қолдирган ижодкорлар жумласидан. У ажойиб лирик шеърлар, қатор достонлар, таржимаси драматик асарлар муаллифидир. О.Уайлъднинг ҳикоялари ва фалсафий эртаклари ҳам машҳур. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган "Дориан Грейнинг портрети" романи ҳам адибнинг шоҳ асарлари жумласига киради. ЖАҲОН АДАБИЁТИ журнали.

Дориан Грейнинг портрети, Роман, Уайльд О.


БИРИНЧИ БОБ.
Рассомнинг устахонаси атиргулнинг хушбўй ҳидига тўлиб кетганди. Боғда енгил шабада турса, очиқ эшикдан устахонага кириб келар, ўзи билан бирга баъзан кишини маст қилувчи настарин ҳидини, баъзан эса алвон-алвон гуллаб ётган дўлана бўйларини олиб келарди.

Лорд Генри Уоттон эроний гиламлар тўшалган диван устида ҳар доимдагидек папиросини кетма-кет тутатганича узала тушиб ётарди. У ётган жойдан фақат бутазор кўринар, ундаги оқ толларнинг асалдай хушбўй ва тилладай товланувчи гуллари қуёш алангасида ял-ял ёнарди, силкиниб турган шохлар эса бу залворли ялтироқ гўзалликни зўрға кўтариб тургандай туюларди; аҳён-аҳёнда баҳайбат деразага тутиб қўйилган узун ипак пардалар қатларига ташқарида учиб кетаётган қушлар ғаройиб соялар ташлаб ўтишарди. Шунда пардалар сатҳида бир зум японча сувратлар жилолангандек бўларди. Буни кўриб лорд Генри олис Токионинг сарғиш чеҳрали рассомларини ўйлаб кетарди. Гарчи улар табиатан имиллагандай кўринсалар-да, ўйфикрларини санъат воситалари билан ифодалаб беришга интилишарди. Баланд ўсган майсалар оралаб учиб юрган ёки зарҳал зарраларга кўмилган жингала дук чўплар устида айланаётган ариларнинг ғувиллаши сукунатни янада маъюсроқ қилади. Лондоннинг бўғиқ олағовури бу ерга олис арғанун садосидай етиб келарди.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Дориан Грейнинг портрети, Роман, Уайльд О. - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-04-17 23:48:08