Қизил ва қора, Роман, Стендаль, 2015.
Учебник на узбекском языке.
Машҳур француз ёзувчиси Стендалнинг «Қизил ва қора» романи ҳақли равишда дунё адабиёти дурдоналари қаторидан ўрин олган.
Роман қаҳрамони бўлмиш Жюльен билан де Реналь хоним ўртасидаги муҳаббат шу қадар табиий ҳамда тиниқ тасвирланадики, китобхон беихтиёр равишда уларнинг мусаффо туйғуларига мафтун бўлиб қолади.
Романда яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва разиллик ўрта-сидаги кураш зўр куч билан тасвирлаб берилган. Асарнинг «Қизил ва қора» деб номланишининг боиси ҳам ана шунда.
Жаноб мэр.
Жаноб де Реналнинг бахтига Ду дарёсидан ўттиз-ўттиз беш метрча чамаси юқорирокда, тепалик ёнбағрида жойлашган шаҳар хиёбони бўйлаб улкан тирговуч девор қуриш зарурати туғилиб қолди. Бу иш унинг шаҳар ҳокими сифатидаги обрўсини янада ошириб юборарди, албатта. Хиёбон шундай кулай ерга жойлашгани туфайли бу ердан Франциянинг энг хушманзара кўриниш-ларидан бири намоён бўларди. Бироқ ҳар йили баҳорда ёмғир сувлари хиёбоннинг у ер-бу ерини ўпириб кетар ва йўлкалар ўнқир-чўнқир бўлиб, сайр қилишга мутлақо ярамай қоларди. Барчанинг жонига теккан бу ноқулайлик жаноб де Реналнинг истиқболида ўзининг шаҳарга ҳокимлик қилиб турган даврини баландлиги етти қулоч ва кенглиги бир ярим қулоч келадиган девор қуриш билан абадийлаштириш заруратини тақозо қилди.
Бу деворни деб жаноб де Реналь уч марта Парижга сафар қилиб келди, чунки ҳозиргисидан олдинги ички ишлар министри Беррьер хиёбонида девор курилишига тиш-тирноғи билан қаршилик қилган эди. Ҳозир бу деворнинг панжараси ердан бир кулочча чамаси кутарилиб турибди. Шу кунларда, гўё Франциянинг барча министрлари - собиқ ва ҳозиргиларининг жиғига тегаётгандек, уни мармар тахталар билан безашяпти.
МУНДАРИЖА.
БИРИНЧИ ҚИСМ.
I. Шаҳарча.
II. Жаноб мэр.
III. Йўқсиллар мулки.
IV. Ота ва ўғил.
V. Битим.
VI. Кўнгилсизлик.
VII.Сайланма ўхшашлик.
VIII. Кичик ҳодисалар.
IX. Чорбоғдаги оқшом.
X. Нотавон кўнгилга қўтир жомашов.
XI. Кечки пайт.
XII. Саёҳат.
XIII. Нафис пайпоқ.
XIV. Инглиз қайчиси.
XV. Хўроз қичқирди.
XVI. Эртаси куни.
XVII. Биринчи муовин.
XVIII. Қирол Веррьерда.
XIX. Ўйламоқ – демак, азоб чекмоқ.
XX. Имзосиз мактублар.
XXI. Жаноб билан суҳбат.
XXII. 1830 йилда шундай йўл тутар эдилар.
ХХШ. Амалдорнинг қайғуси.
XXIV. Катта шаҳар.
XXV. Семинария.
XXVI. Одамзод ёки бадавлат кишига етишмайдиган нарса ҳақида.
XXVII. Ҳаёт тажрибасининг бошланиши.
XXVIII. Санам юриши.
XXIX. Биринчи ғалаба.
ХХХ. Шуҳратпараст.
ИККИНЧИ ҚИСМ.
I. Қишлоқдаги эрмаклар.
II. Киборлар жамиятига биринчи қадам.
III. Илк қадамлар.
IV. Де ля Моль хонадони.
V. Таъсирчанлик ва акобир мунофиқ.
VI. Талаффуз оҳанглари.
VII. Бод касалининг хуружи.
VIII. Ажратиб кўрсатувчи тафовут.
IX. Бал.
Х. Қиролича Маргарита.
XI. Ёш қизнинг қудрати.
XII. Дантон эмасмикин бу?.
XIII. Фитна.
XIV. Ёш қизнинг мулоҳазалари.
XV. Фитна эмасмикин бу?.
XVI. Кечаси соат бирда.
XVII. Кўҳна шамшир.
XVIII. Даҳшатли дақиқалар.
XIX. Опера Буфф.
XX. Япон гулдони.
XXI. Махфий нота.
XXII. Музокара.
ХXIII. Руҳонийлар, ўрмонлар, озодлик.
XXIV. Страсбург.
XXV. Тақводорлик хизматида.
XXVI. Савобли муҳаббат.
XXVII. Энг яхши черков мансаблари.
XXVIII. Манон Леско.
XXIX. Зерикиш.
XXX. Опера Буффдаги ложа.
XXXI. Ғулғула.
XXXII. Йўлбарс.
XXXIII. Тушкунлик.
XXXIV. Ақлли одам.
XXXV. Хатар.
XXXVI. Нохуш тафсилотлар.
XXXVII. Минора.
XXXVIII. Қудратли одам.
XXXIX. Интрига.
ХL. Хотиржамлик.
XLI. Суд.
XLII.
ХLIII.
ХLIV.
XLV.
Муаллифдан.
Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Қизил ва қора, Роман, Стендаль, 2015 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.
Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу
Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:
Теги: учебник на узбекском языке :: Стендаль
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
Следующие учебники и книги:
- Бегона, Камю А., 2014
- Муму, Тургенев И.С., 1985
- Бузрукнинг кузи, Роман, Маркес Г.Г., 2017
- Buqalamun, Hikoyalar, Chexov A., 2015
Предыдущие статьи:
- Жиноят ва жазо, Роман, Достоевский Ф., 2015
- Уста ва Маргарита, Роман, Булгаков М., 2017
- Эзма Бесси, Хикоялар, Марк Твен, 1963
- Азизим, Роман, Мопассан Ги де, 2016