Учебник на узбекском языке.
Фрагмент из книги:
Улуғ адиб, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла ҚОДИРИЙни таърифтавсифлашга ҳеч зарурат йўқ эсада, айтиш керакки, у бир умр миллат дарди билан нафас олди, ўзбек қалби жавоҳирларини тарона қилди, мозийимизни рўйрост кўрсатди. Унинг шахси жуда жасур, мардона эди. Миллатнинг ҳурлиги. бахтсаодатига бутун истеъдодини бағишлаган, жонини тиккан Қодирийни халқимиз душманлари қатл этди. Унинг умри ярим нўлда узилди. Нетонгки, у фавқулодда ёрқин истеъдоди билан дурдона асарлар битишга улгурган эди.
Маскур йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги ва ижодини бошлаганининг 100 йиллиги кўнгил гўзаллиги ва ҳақиқатнинг ўлмаслиги, қолаверса, миллий адабиётимизнинг жаҳоншумул мувофақияти сифатида қизғин нишонланади. Шу муносабат билан ёзувчимизнинг энг сара асарларини биринчи марта бир китоб қатида тақдим қилинди, Бундаги муҳаббат васфи, инсонлик шарафи, халқ қисмати, унинг энг улуғ қадриятлари намунаси, бандачилик хатолари мўъжизавий қаламда кўнгилга кириб, олам-олам сурур бериши билан бирга, самимий бир сабоқ улашиши ҳам шубҳасиздир.








