Учебник на узбекском языке.
Фрагмент из книги:
Кабинет эшиги очилиб, шахсий секретари Людвиг Штирнер ҳамроҳлигида банкир Карл Готлиб кўринди.
Деворлари яхлит ойнадан ишланган хонани чароғон этган қуёш нури Карл Готлибнинг тилла кўзойнагида ярқирарди. Банкир кўзларини қисганча кулимсираб турарди. Олтмишларга бориб қолган бўлишига қарамай, нақш олмадай ёноқлари, оп-поқ юзини кўрган одам уни шунча ёшга кирган деб асло уила-масди. Соқоли яхшилаб қиртишланган, қимматбаҳо совун, хуш-бўй сигара ва атир ҳиди анқиб турган, ҳамиша қувноқ, мамнун ва серҳаракат Готлибнинг бутун қиёфасида ўзига тўқ одамларга ҳос бир тароват ёғилиб турарди.








