Учебник на узбекском языке.
Жаҳон мумтоз адабиётининг дарғаларидан бири, буюк француз адиби Жюль Верн (1828 -1905) тенги йуқ саргузаштнавис, ўз замонасидан илгарилаб кетган бетимсол фантаст эди. Мана, қарийб бир ярим асрдирки, Верн асарларининг оддий ва халқчил, айни пайтда ўзида мардлик, ирода ва садоқат каби юксак фазилатларни мужассам этган қаҳрамонлари жаҳон китобсеварларини ҳаяжонга солиб келмовда. Энди ўзбек китобхонлари ҳам таниқли адиб буюк меросининг бир қисми бўлган «Музлар исканжасида» ва «Робинзонлар мактаби» асарлари билан танишиш имконига эга бўлдилар. Жиддий саргузашт асар саналувчи «Музлар исканжасида» киссаси ёзувчи ижодининг илк даврида - 1855 йилда ёзилган бўлса, комедик чизгиларга бой «Роибнзонлар мактаби» саргузашт романи 1882 йилда дунё юзини курди.
Турли тақдирлар, қаҳрамонлар ва фавқулодда қизиқарли бурилишларга бой мазкур икки асар ўзбек саргузашт ишқибозлари учун том маънода муносиб совға бўлади деган умиддамиз.
