Шайтонваччанинг найранглари, Иккинчи китоб, Эркин Малик, 2013.
Книги по художественной литературе на узбекском языке.
Сиз азиз китобхонлардан бекитадиган сиримиз йўқ. Гап шун-даки, аввалги китобни «Давомини кутинг» деб тугатганимизда иккинчи китобни ҳали ёзмаган, биринчиси Сизларда қизиқиш уйғотадими-йўқми деган ўйда эдик.
Орадан кўп ўтмай китобдорлар Шайтонваччанинг давомини сўрашяпти деб қолишди. Аллоҳга шукрлар айтиб, Ўзидан мадад сўраб, ишга киришдик. Иккинчи китобда азалдан пешонаси шўр бўлган Шайтонваччанинг ҳаёти ниҳоятда чигаллашиб кетди. Думи, қулоғи кесилиб, замбаракка қўйиб отилгач, у гадой топмас бир қишлоққа бориб тушди. Сувдаги аксини кўриб, капалаги учли. Негаки у энди шайтондан одамга айланиб қолган эди-да. Шайтонвачча мен одам эмасман, шайтонман деб рост гапирди. Уни калака қилишди, калтаклашди, гапига ишонишмади. Бор-е... деб одамшайтон бўлиб яшай бошлади. Натижада кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеаларни содир қилди. Энди яна бир гап, китобни фарзандлар билан биргаликда ўқиб чиқишни маслаҳат берардик. Чунки, болаларда китоб қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатига оид саволлар туғилиши мумкин. Бунда Сизнинг доно маслаҳат ва ўгитларингиз жудям асқатади. Эҳтимол, баъзи ўринларда болаларни қизғин баҳсга чорларсиз. Хуллас, уларни тўғри яшашга, боши берк кўчаларга кириб кетмасликларига кўмаклашган бўласиз. Шундай қилиб ушбуни ҳам ўқинг ва давомини кутинг...
![Шайтонваччанинг найранглари, Иккинчи китоб, Эркин Малик, 2013 Шайтонваччанинг найранглари, Иккинчи китоб, Эркин Малик, 2013](/img/knigi/hudlit/1666/166655.jpg)